Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда тошқинлардан кейин камида 15 киши бедарак йўқолди
Япония жанубида кучли ёмғирлар сабабли юзага келган тошқинларда 15 киши бедарак йўқолди.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Есихидэ Суганинг матбуот-анжуманида маълум қилишича, "топилмаётган одамлар ҳақида кўплаб хабарлар келиб тушмоқда".
У табиий офат билан курашга 7,5 минг ҳарбий, полициячи ва қутқарувчилар жалб қилинганини маълум қилди. 40 та вертолёт шошилинч парвозларга шай ҳолатга келтирилган.
Япония бош вазири ўринбосари Таро Асо Кюсю оролида фавқулодда вазият шаклланганини эълон қилган.
Инфратузилма объектлари, йўллар, турар жой бинолари ва бошқа иншоотларга анча зиён етган. Аҳолининг бир қисми сув билан тўсиб қўйилган. Ҳозирча ҳукумат кўрилган талофат қийматини ҳисоб-китоб қила олмаяпти.
Метеорологлар ёмғирларнинг 7 июлгача давом этиши сабабли вазиятнинг ёмонлашиши, кўчкилар юз бериши, дарёлар ўзанларидан чиқишидан огоҳлантирмоқдалар.
Айни вақтда эвакуация қилиниш ҳақидаги огоҳлантиришни Фукуока ва Оита префектураларининг 550 мингдан кўпроқ аҳолиси олган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026