Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамбургда Путин ва Трамп ўртасида музокара бошланди
Германиянинг Ҳамбург шаҳрида «Катта йигирматалик» саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Доналд Трамп ўртасидаги учрашув бошланди.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбари музокаралари кенгайтирилган таркибда ўтмоқда.
Россия президенти америкалик ҳамкасбига илк учрашувдан мамнунлигини билдирган. «Умид қиламанки, сиз ҳам айтганингиздек, бизнинг бу учрашувимиз яхши натижалар келтиради», — дея Путиннинг сўзларини келтирган ТАСС.
Музокараларда АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳамда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, шунингдек, таржимонлар иштирок этишмоқда.
Учрашувда томонлар Украина, Сурия, Яқин Шарқ ҳамда Узоқ Шарқдаги бошқа масалаларни, терроризмга қарши курашиш мавзусини муҳокама этишади.
Мавзуга оид
02:52
Трампнинг компанияси криптовалютада 405 млн доллар йўқотди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
19:37 / 06.05.2026