11:44 / 07.07.2017
10956

Хоразм вилоятида қидирувда юрган фирибгар ушланди

Хоразм вилоятининг Хива туманида фирибгарлик жиноятини содир этиб қидирувда юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Республика ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилояти Хива туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари фирибгарлик жиноятини содир этиб қидирувда юрган шахсни қўлга олишга муваффақ бўлишган. 

2017 йил 28 июнь куни Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан айбланиб, қидирувда бўлган муқаддам судланган А.Абдуллаев  туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўлга олинган.

Top