Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Айрим муаммоларни ҳал қилиш учун ҳужжатларга ўзгартириш киритиш талаб этилади
6 июль куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ватандошлар билан бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот якунларига бағишланган ишчи йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Қарийб уч соат мобайнида «Ўзбекистон» ва MY5 телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирда Ўзбекистон фуқаролари ҳаётининг турли жабҳаларига доир, шунингдек, халқаро сиёсатнинг долзарб мавзуларига оид 39 саволга жавоб берилди.
ТИВда бўлиб ўтган мажлисда тўғридан-тўғри мулоқот манзилларига келиб тушган барча мурожаатларни бошқа ҳукумат органлари билан ҳамкорликда дарҳол кўриб чиқиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Ҳеч бир хат, ҳеч бир савол эътиборсиз қолмаслиги зарурлиги таъкидланди.
«Шу билан бирга унутмаслик керакки, айрим муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш талаб этилади», — дейилган хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19:49 / 08.03.2026
Яқин Шарқ давлатларидан 19 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
13:45 / 06.03.2026