Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:08 / 08.07.2017
19032
1 дақиқада ўқилади
Аризонада 112 йиллик ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди
Американинг Финикс шаҳрида (Аризона штати) Цельсий шкаласи бўйича 47,2 даража қайд этилди. Шу билан 112 йил аввалги рекорд ўзгарди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
АҚШ Миллий метеорология хизматининг тасдиқлашича, Финиксдаги ҳарорат 7 июль куни 47,2 даражани ташкил этган. Бунгача, 1905 йилда қайд этилган 46,1 даража энг юқори деб ҳисобланар эди.
Шаҳардаги термометрлар устунларидаги кўрсаткичлар ҳар йили 7 июлда ўртача 41,7 даражани кўрсатади. Финикс халқаро аэропортида ҳаво ҳарорати 17 марта 43,3 даражагача қизиган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш