Жаҳон | 18:32 / 08.07.2017
19012
1 дақиқада ўқилади

G20 саммитининг 2019 йилги мезбони маълум бўлди

Фото: Sputnik

"Катта йигирмалик" мамлакатларининг 2019 йилги саммити биринчи марта Японияда бўлиб ўтади. Бу жорий саммитнинг якуний ҳужжатида акс эттирилади, деб хабар қилмоқда NHK телекомпанияси.

2019 йилги саммитни биринчи марта Японияда ўтказишга қарор қилинди. Форумнинг якуний баёнотида келгуси йилларда саммитга мезбонлик қиладиган мамлакатлар рўйхати эълон қилинади. Уни Германия канцлери Ангела Меркель матбуот анжуманида ўқиб беради. 2020 йилги анжуман Саудия Арабистонида ташкил этилади. Телеканалнинг хабар қилишича, ушбу масала давлатлар етакчиларининг муҳокамасига мавзу бўлган.
 
"Йигирматалик"нинг 2019 йилги саммитини Осиёда ўтказишга қарор қилинган. Дастлаб, бу ҳуқуқ учун Ҳиндистон ҳам кураш олиб борган, бироқ кейинчалик Японияни қўллаб-қувватлаган. 

"Катта йигирмалик" мамлакатларининг келгуси йилдаги саммитини Аргентина қабул қилади. 

Мавзуга оид