Илон Маск биринчи Tesla Model 3 суратларини намойиш қилди
Аввал хабар берилганидек, якунланаётган ҳафтада Tesla компаниясининг энг арзон электромобили — Model 3 седанини ишлаб чиқиш бошланди. Ишлаб чиқарувчи компания раҳбари Илон Маск Twitter саҳифасида серияли электрокарнинг илк суратларини намойиш қилди.
Шу билан Илон Маск биринчи Tesla Model 3 заводдан қачон чиқишига аниқлик киритди. Электрокар суратларига келсак, аслида, Tesla Model 3 фотосуратлари кам миқдорда бўлсин, бир неча ой аввал пайдо бўлганди. Маск томонидан эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, биринчи «ҳақиқий» Model 3 ташқи кўринишидан аввалги суратлардан фарқланмайди.
Бундан ташқари, Илон Маск камтарлик қилиб ўтирмай, конвейердан чиқувчи биринчи автомашинани ўзи олишга қарор қилди.
Шу ойи охирига келиб илк 30та электрокар ўз эгаларини топади. «Арзон» Tesla учун навбат кутаётганлар сони эса 400 минг кишини ташкил этади. 2016 йил баҳорида Model 3 учун буюртмалар қабул қилиниши бошланган биринчи кундаёқ электрокарни харид қилиш истагини билдирганлар сони 134 минг кишини ташкил этган эди.
Шу йил охирига бориб, Model 3 йиғиладиган заводда ойига 20 минг дона автомобиль йиғишга эришилади.
Электрокар 35 минг доллар баҳоланган бўлиб, Model S электромобилидан 2,5 марта арзон туради.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024