14:36 / 10.07.2017
8359

Beeline Тошкент вилоятида 20дан зиёд база станцияларини ишга туширди

Алоқа оператори Beeline Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида тармоқ ҳажми ва қамров доирасини кенгайтиришда давом этмоқда. Ойнинг бошидан Тошкент вилоятида учинчи авлод тармоғида ишлайдиган 20дан зиёд таянч станцияларини ишга туширди.

Таянч станциялари Тошкент вилоятининг Алишер Навоий, Қорасув, Оқ-Ота, Кўксарой, Суранкент, Толовул, Тоштуғон, Хасанбой, Шоралисой, Эркинлик ва Янги Қўрғон аҳоли пунктларида ишга туширилди.

Тармоқ инфратузилмасининг янги объектлари Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Бука, Зангиота, Қуйичирчиқ, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида 3G тармоғи доирасини кенгайтириш ва алоқа сифатини яхшилашга имкон яратди.

Top