Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:16 / 10.07.2017
7340
1 дақиқада ўқилади
Перуда сайёҳлик автобуси иштирокида жиддий ЙТҲ, қурбонлар кўп
Фото: Reuters
Перу пойтахти Лима шаҳрида сайёҳлик автобуси иштирокидаги ЙТҲ натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна 25 нафар инсон жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
Перу соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, автобус президентлик саройидан икки километр нарида тўнтарилиб кетган. У сайёҳларни Сан-Кристобаль тоғига олиб кетаётган бўлган.
Тахминларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчиси тезликни оширгани туфайли юз берган.