Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгарди
Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Йўриқномадан “Навоий” эркин иқтисодий индустриал зонаси билан боғлиқ БЮДни тўлдиришнинг хусусиятлари чиқариб ташланди:
• “Навоий” ЭИЗдан олиб кирилиб, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилаётган ҳамда бир хил ТИФ ТН кодлари билан таснифланаётган, лекин турли ном, товар белгилари, марка, модел, техник тавсифга эга бўлган, ўз эҳтиёжи учун мўлжалланмаган истеъмол товарларини турли товарлар сифатида алоҳида декларацияламаслик имконияти.
• “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидаларига мувофиқ “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни декларациялашда Йўриқнома талабларини инобатга олиш.
Шунингдек ўрнатилишича, дори воситалари ва тиббиёт мақсадидаги буюмларни кейинчалик сотиш учун фармацевтика маҳсулотлари ва тиббиёт мақсадидаги буюмларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимида олиб кираётган ташкилотлар савдо номлари, халқаро патентланмаган номлар, моделлар, техник тавсифлар, дори-дармонларни чиқариш шаклларини, дозировкаси, ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқариш мамлакатини мажбурий тарзда кўрсатган ҳолда уларни БЮДда декларациялайдилар. Бунда, бир БЮДда юқорида келтирилган параметрлардан ҳеч бўлмаганда бири билан тафовут қиладиган товарлар расмийлаштирилган тақдирда улар фарқли товарлар сифатида алоҳида декларацияланади.
БЮДнинг 20-графасида (“Етказиб бериш шартлари”) қўлланилаётган ҳисоб-китоб шаклларининг янги икки рақамли коди жорий қилинди – “50” – экспорт факти бўйича.
Аниқлаштирилишича, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан сўнг қайта ишлаш маҳсулотларини, божхона ҳудудида қайта ишлаш учун реэкспорт божхона режимида олиб кирилган товар, товарнинг чиқиндилари ва қолдиқларини қайтариб олиб чиқиб кетишда мутахассис БЮДни Йўриқноманинг 4 боби эмас, балки 6 бобига мувофиқ тўлдиради.
Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичида гигиена сертификати чиқариб ташланди (фақат санитария-эпидемиология хулосаси қолдирилди). Шунингдек юклаб жўнатишдан олдинги инспекция далолатномаси ва божхона қийматини аниқлаш усули қўшилди.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакли тасдиқланди
21:00 / 23.10.2024
Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди – муҳим бандлар
10:40 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг транзит юк ўтказиш салоҳияти 2030 йилга бориб 4,4 баробарга ортади
19:11 / 15.09.2024