Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Хитойга КХДР юзасидан баёнот билан чиққан
Япония бош вазири Синдзо Абэ G20 саммити давомида ХХР раиси Си Цзиньпинни Шимолий Кореяга нефть экспортини тўхтатишга чақирди.
Бу ҳақда Nikkei газетаси япон ҳукуматига яқин манбаларга асосан хабар берди.
«Ҳозир КХДРга босимни кучайтириш жуда муҳим. Шуни истардимки, сиз анча конструктив ўринни эгаллашингиз лозим», - дея маълум қилди Абэ хитойлик ҳамкасбига Ҳамбургдаги саммит давомида.
Си Цзиньпиннинг бунга жавобан айтишича, Хитой БМТ томонидан қўйилган санкцияларни қўллаб-қувватлаш учун барча нарсани қилмоқда. У Шимолий Кореядан кўмир импорти тўхтатилганини ҳам эслаб ўтган. Хитой раҳбарининг қўшимча қилишича, у нафақат санкциялар, балки мулоқотнинг ҳам тарафдоридир.
Мавзуга оид
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026