Жаҳон | 10:35 / 12.07.2017
5061
1 дақиқада ўқилади

Хитойда қурилиш крани қулади, етти киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Пунин шаҳрида қурилиш крани автомобиль устига қулади. Ҳодиса оқибатида етти киши қурбон бўлди, яна уч нафари турли даражада жароҳат олган.

CCTV телеканалининг хабар беришича, фожиа сешанба куни куннинг иккинчи ярмида юз берган. Барча қурбонлар воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмган. Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор, уларнинг бари шифохонага олиб кетилди.

Ҳодиса нима сабабдан рўй берганига оид маълумот ҳозирча йўқ.

Мавзуга оид