Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паралимпиячи Лондондаги машғулот вақтида фожиали тарзда ҳалок бўлди
Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган паралимпиячи Абдулла Ҳайай Лондондаги машғулот чоғида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Халқаро паралимпия қўмитаси матбуот хизмати. 36 ёшли найза улоқтирувчи Буюк Британия пойтахтида 14-23 июль кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганди.
Daily Mail’нинг хабар беришича, Абдулланинг устига металл устун қулаган. Ҳодиса жойига етиб келган қутқарувчилар ҳеч нарса қила олишмади – Ҳайай ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди.
«Барчамиз рўй берган ҳодисадан қайғудамиз. Бизнинг барча фикримиз ва дуоларимиз Абдулланинг оиласи, дўстлари ҳамда жамоадошлари билан бирга. Шунингдек, БАА миллий паралимпия қўмитасига ҳамдардлик изҳор этамиз. Биз бу даҳшатли фожиадан шокдамиз», - дея айтиб ўтди МПҚ раҳбари Филип Крэйвен.
Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида Ҳайай хотирасига бир дақиқалик сукут сақланади.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026