Ўзбекистон | 10:25 / 13.07.2017
163609
2 дақиқада ўқилади

Энди кадр танлашда яқинлари судланганига қаралмайди - Президент

Фото: ЎзА

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль кунги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бундан буён ёшлардан кадр танлашда унинг қариндошлари судланган-судланмаганига қаралмаслигини айтиб ўтди.

«20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни «отаси қамалган», «акаси қамалган» деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз», деган Шавкат Мирзиёев.

Шу кунгача қариндошлари судланган ёки қамалганлар ижтимоий фаолиятида турли тўсиқларга дуч келиши кузатилади. Бу тоифадаги ёшлар ўзи истаган олийгоҳга ўқишга киришда, ўзи истаган иш билан шуғулланишни истаганида дискриминацияга учрайди. Бу ҳолат жамиятдаги маиший муносабатларда ҳам акс этади - ота, ака-ука, амаки-тоғалар қилган қилмишларининг фарзандга (жигарга) таъсиридан ташқари, ўша хонадонга куёв (ёки келин) бўлмасидан ҳам олдин жавобгарликка тортилган қайнота-қайноғалар қариндошларининг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик олийгоҳни битирганлар карьерамга таъсир қилади, деб судланган оилалар билан қуда ҳам бўлмай қўяётган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди