Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Жаҳон банкининг минтақавий директори ташриф буюрди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати
2017 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчукни қабул қилди. Л.Бурунчук икки томонлама музокаралар ўтказиш учун нуфузли делегация раҳбари сифатида Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Лилия Бурунчук шу йилнинг ўзида тўртинчи марта мамлакатга ташриф буюрмоқда. Аввалроқ Жаҳон банки делегацияси ижтимоий-иқтисодий вазият билан танишиш мақсадида Оролбўйига ташриф буюрган эди.
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги шерикчилик истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026
Жаҳон банки Марказий Осиёда биринчи электр энергия бозори яратилишини қўллаб-қувватлайди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
14:25 / 26.12.2025