Жаҳон | 20:02 / 13.07.2017
15475
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Ойда ғалати чақинлар нега кузатилганини тушунтиришди

Нафақат фалакиётчи мутахассислар, ҳаваскор астрономлар ҳам ғалати чақинни тез-тез кузатишган. Уларнинг табиати узоқ вақт мобайнида номаълум бўлиб келаётган эди, деб ёзади Сеть.

Уфологлар ва турли фитна назариялари ихлосмандлари чақинларни ўзга сайёраликларнинг учар кемалари қўниши ва учиши билан тушунтиришаётганди. Жиддий олимлар эса вазиятга ҳаққоний тушунтириш беришди. 

Астрофизиклар Ернинг табиий йўлдоши сиртидаги чақинларни қуйидагича изоҳлашди: ойнинг атмосфераси сийрак газ қобиғидан иборат бўлса-да, унда барибир булутга ўхшаш зич тўпламлар пайдо бўлади ҳамда улардан қуёш нури акс этади. Ердан туриб қаралганда, оний сонияда кузатилувчи ана шу акс чақиндек туюлади. 

Экспертларнинг фикрича, Ой сиртидаги кристаллар ҳам электр кучи ҳосил қилиб, чақмоқ эффектини чақириши мумкин. Бундан ташқари, Ой сиртига дам-бадам турли метеоритлар келиб урилиб туриши ҳам сир эмас, ана шу тўқнашувлар ҳам Ердан кузатилувчи чақинларни келтириб чиқариши мумкин. 

Мавзуга оид