Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари қачон эксгумация қилиниши маълум бўлди
Испанияда машҳур рассом Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари қачон эксгумация қилиниши маълум бўлди, деб хабар бермоқда La Vanguardia. Бу жараён 20 июль куни бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, биологик материал Фигерасдаги Дали музей-театри ҳудудида олинади.
Фолбин аёл Мария Пилар Абель Мартинес 2015 йилдан бери отаси Дали эканини иддао этиб келади. Абелнинг сўзларига кўра, рассом унинг онаси билан 1955 йилда ишқий алоқада бўлган. Ўшанда Далининг рафиқаси Елена Дьяконова эди. Уларнинг фарзандлари бўлмаган.
Машҳур рассом 1989 йилда 85 ёшида вафот этган.
Аввалроқ Сальвадор Далининг жасад қолдиқлари эксгумация қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:32 / 26.10.2022
Киев: Озод этилган ҳудудларда 1000 га яқин жасад эксгумация қилинди
09:55 / 08.10.2019
АҚШда «биринчи рақамли жамият душмани» қабри очилади
18:40 / 24.09.2019
Испанияда диктатор Франконинг қабри кўчириладиган бўлди
15:00 / 19.03.2018