Жаҳон | 09:55 / 08.10.2019
33354
2 дақиқада ўқилади

АҚШда «биринчи рақамли жамият душмани» қабри очилади

Фото: abcnews

АҚШнинг Индиана штати расмийлари америкалик машҳур жиноятчи Жон Диллинжернинг қабрини очишга рухсат берди. “Биринчи рақамли жамият душмани” лақаби билан маълум бўлган гангстер 1930-йилларнинг биринчи қисмида ҳаракат қилган. 

Жиноятчининг қабрини очиш ҳақида унинг қариндоши Майкл Томпсон сўраган. Бу ҳақдаги аввалги илтимос ҳам маъқулланган, бироқ унга жиноятчи дафн қилинган қабристон маъмурияти эътироз билдирган.

Эксгумация жараёни 31 декабрга белгиланган.

Ўз вақтида АҚШнинг энг қидирилувчи жиноятчилар рўйхатига бошчилик қилган Диллинжер 1934 йилда ФҚБ ходимлари томонидан Чикагода отиб ўлдирилган. Полиция маълумотларига кўра, у етакчилик қилган жиноий тўда банкларнинг таланиши, полиция бўлимларига ҳужум қилиш ва 10 та қотилликка алоқадор ҳисобланади. Ўлдирилганида 31 ёшда бўлган жиноятчининг дафн маросимига 10 мингдан кўпроқ одам келган.

Икки марта турмадан қочишга муваффақ бўлган жиноятчи ҳақида кўплаб романлар ёзилган, бадиий фильмлар суратга олинган ва спектакллар қўйилган. 

Диллинжер ҳақидаги китоблардан бирида айтилишича, гангстер гаровга олган кишиларга меҳрибонлик кўрсатиши, отасига муҳаббати ва ҳазиллашишни яхши кўриши билан танилган. 

Жиноятчининг яқинлари унинг қабрини ФҚБ Диллинжерни эмас, бошқа бир кишини отган бўлиши мумкинлигидан гумон қилаётганлари сабабли очишга қарор қилишган. Улар ДНК-синов ва бир қатор таҳлиллар ўтказишмоқчи.

Чикагода Диллинжер эмас, бошқа бир одам отиб ўлдирилгани ва дафн этилгани ҳақидаги тахминлар анчадан бери мавжуд. Таъкидланишича, жиноятчи ҳаётлиги вақтида ўз бармоқ изларини кислота билан йўқ қилган, сочларини бошқа рангга бўяб, қошларини териб, пластик операция ёрдамида ташқи қиёфасини ўзгартирган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди