Киев: Озод этилган ҳудудларда 1000 га яқин жасад эксгумация қилинди

Фото: Reuters
Россия қўшинларидан яқинда озод қилинган ҳудудларда 1000 га яқин ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳолининг жасади эксгумация қилинди. Бу ҳақда Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги хабар берди.
Изюмдаги энг катта оммавий қабрлардан фақат биттаси жойлашган жойда 450 та жасадлар эксгумация қилинган, дейилади хабар давомида.
«Оккупантларнинг ваҳшийликларига оид ҳайратланарли фактлар ошкор этиляпти: ҳалок бўлганлар орасида нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли - катталар ва болалар ҳам бор. Аммо аниқ маълумотлар экспертизадан сўнг маълум бўлади», — дея таъкидлади вазирлик.
Бундан олдин Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси «Группа Вагнера» хусусий ҳарбий компанияси гепатит C ва ОИВ инфекцияси каби жиддий юқумли касалликларга чалинган маҳкумларни Украина билан урушга жўнатаётганини билдирганди.
«Бу ҳолат кенг тарқалган. Шу тариқа, ОИВ ёки гепатит C билан тасдиқланган юздан ортиқ маҳкум Ленинград вилояти Металлострой посёлкасидаги биргина 5-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан "Вагнер" ХҲКга сафарбар қилинган», - дейди разведкачилар. Уларнинг сўзларига кўра, ОИВ билан касалланган жангчиларга қўмондонлик қизил браслетлар, гепатит C'га эга бўлганларга эса оқ рангли браслетлар тақиб қўяди. Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси асирга олинган руслар орасида бундай касалликларга чалинган одамлар аниқланганини қўшимча қилди.
Украина ҳарбийларига кўра, бу ҳолат рус қўшинларида кескинликни келтириб чиқармоқда, шифокорлар бундай касалликларга эга ярадорларга ёрдам беришдан бош тортмоқда. БРБ идора бундай маълумотни қаердан олганини очиқламади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
Жаҳон | 10:39
-
АҚШ Олий суди 350 000 венесуэлаликнинг депортация қилинишини маъқуллади
Жаҳон | 10:24
-
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
Ўзбекистон | 10:12
-
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Ўзбекистон | 09:55
Мавзуга оид

10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим

09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда

18:50 / 24.04.2025
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

15:26 / 24.04.2025