Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўзини АҚШ тарихидаги энг самарали президент, деб маълум қилди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, у давлатни бошқараётган беш ой ичида Қўшма Штатлар тарихидаги бошқа исталган етакчидан кўпроқ нарсага эришишнинг уддасидан чиқди. Трамп шундай фикрни Reuters’га берган интервьюсида билдирган.
«Беш ой ичида АҚШ тарихидаги исталган президентдан кўпроқ нарсага эришдик», - дея маълум қилди у.
«Агарда Ироқ ва Сурияга қарасангиз, ИШИД билан курашда қандай ютуқларга эришганимизни кўрасиз, бу асл муваффақият», - деди Трамп.
Шунингдек, АҚШ президентининг хабар беришича, Оқ уйдаги кайфият ҳозирда фантастик даражада. Трамп Америка фонд биржалари кўрсаткичи ўсиб бораётгани ҳам у туфайли эканини айтди.
«Оқ уй демократлар ўйлаб топаётган бўлар-бўлмас нарсаларга қарамай, ажойиб тарзда фаолият кўрсатмоқда», - дея хулоса қилди у.
Мавзуга оид
20:59
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
13:10
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
12:32