Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода товуқларнинг бошини узиб, ўғирлаб кетаётган йигит қўлга тушди
Бухоро вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБга бўйсунувчи ППХ батальони ходимлари Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида жойлашган “Автошоҳ бекат”да шубҳа уйғотганлик учун Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Гулистон қишлоғида яшовчи, миллати ўзбек, маълумоти олий, оиласиз, вақтинча ишсиз, 1992 йилда туғилган фуқаро Шероз Саъдуллаевич Жўраев тўхтатиб текширилганда, унинг қўлидаги қора рангли спорт сумкасида 10 дона боши узилган товуқлар ва сариқ рангли қопда товуқлар учун мўлжалланган озуқа-емлари борлиги аниқланган.
Суриштирув давомида фуқаро Ш.С.Жўраев ушбу 10 дона боши узилган товуқлар ва сариқ рангли қопда товуқлар учун мўлжалланган озуқа-емларни Бухоро шаҳар, Саноатчилар кўчасида жойлашган “Ходиева-Мубина” дала фермер хўжалигидан шериги Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, Янги ҳаёт қишлоғида яшовчи, миллати тожик, маълумоти ўрта, оилали, 2 нафар фарзанди бор, 1963 йилда туғилган Тожи Маҳмадалиевич Шойраимов билан биргаликда ферма ҳудудидан ўғирлаб, уйига олиб бораётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан холислар иштирокида 10 дона боши узилган товуқлар ва сариқ рангли қопда товуқлар учун мўлжалланган озуқа-емлари баённома тузилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал қилишлик учун Бухоро шаҳар ИИБга юборилди.
Мавзуга оид
11:51
Бухорода рейд: ноқонуний ов ва илон билан “цирк” томошаси аниқланди
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
14:48 / 08.01.2026