Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инҳа битирувчиларининг уч нафари Кореяда магистр даражасини олиши мумкин
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг уч нафар битирувчилари Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади, деб хабар бермоқда университет сайти.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Сарвар Бабахўжаев Жанубий Кореядаги Инҳа университети раҳбарияти билан музокаралари давомида IUT битирувчилари учун Корея Республикасидаги Инҳа университетида таълим олиш имкониятини яратиш тўғрисида келишиб олди.
Келишувга мувофиқ, 2019-2020 академик йилдан бошлаб, IUT’ни бакалавриат дастури бўйича тамомлаган уч нафар талабалар Жанубий Кореядаги Инҳа университетининг магистратурасида таълим олиш имкониятини қўлга киритишади.
Қайд этиш керак, Жанубий Кореядаги магистратурада таълим олиш учун талабаларга Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти тавсиянома беради. Талабалар магистрлик даражасини олиб қайтишгач, IUT’га ишга қабул қилинадилар.
Ҳозирда “Компьютер ва дастурий инжиниринг” факультетининг 4-босқич 99 нафар талабалари Жанубий Кореядаги Инҳа университетида таҳсил олишмоқда. Улар Жанубий Кореяда икки семестр давомида – 2017 йилнинг декабрь ойига қадар таълим олишади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026