10:47 / 17.07.2017
7415

Сергелида талончи ушланди

2017 йилнинг 12 июль куни тахминан соат 02:00ларда Дониёр Эрматов ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида Сергели тумани худудида фуқаро Фаниль Шахидовнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган “Samsung” русумли уяли телефонини эгаллаб олган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top