Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 106 ёшли шифокор ҳаётдан кўз юмди
Япониялик шифокор Сигэаки Хинохара ҳаётдан кўз юмди. У мамлакатнинг юз ёшдан кейин ҳам меҳнат фаолиятини давом эттирган ва фаол узоқ умр кўриш тимсолига айланган фуқароси эди. Хинохара 106 ёшида Токиода ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда NHK телекомпанияси.
Хинохара Авлиё Лук номидаги халқаро клиниканинг бош шифокори, директорлар кенгаши раиси ва фахрий бош шифокори эди. У 90 ёшида «Тўғри яшаш» номли эссесидан сўнг танилди. Бу асар 1,2 миллион нусхадан ортиқ миқдорда нашр этилди. У соғлом турмуш тарзи, ҳаётга ижобий қараш ва узоқ умр кўриш бир-бири билан боғлиқ эканини исботлади.
Хинохара 88 ёшида мюзикл учун сценарий ёзиб, унда қаҳрамонлардан бирини ижро этди. 90 ёшида ўз орзусини амалга ошириб оркестрга дирижёрлик қилди. У шифохонадаги беморлар учун ҳам мусиқа кечалари ташкил этиб турар эди, деб ёзади телекомпания.
Шифокор 105 ёшлик юбилейида тантанали равишда нишонлаб, меҳмонлар билан Тайванга саёҳат қилган.
Сигэаки Хинохара 18 июль куни эрталаб нафас органлари етишмовчилигидан вафот этган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026