Спорт | 19:29 / 18.07.2017
38263
1 дақиқада ўқилади

Футбол оламида яна бир юлдузли никоҳ кутилмоқда

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг маҳбубаси Жоржина Родригес "Инстаграм"да тўй либослари таклиф этадиган саҳифага обуна бўлди. Бу эса испаниялик журналистларда ушбу жуфтликнинг никоҳ маросими яқин экани ҳақидаги тахминларни пайдо қилди.

Бундан олдинроқ португалиялик футболчи фарзанд кутаётгани ҳақида маълум қилинганди.

8 июнь куни футболчига суррогат она икки чақалоқ - Ева ва Матеуни туғиб берганди. Роналду 2010 илк марта ота бўлган, унинг биринчи фарзандини ҳам суррогат она туққанди. Унга кичик Криштиану Роналду дея исм қўйишган.

Мавзуга оид