Жаҳон | 12:38 / 18.07.2017
8962
1 дақиқада ўқилади

Қатар 4 араб давлатини судга беради

Қатар халқаро судга Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилади ҳамда етказилган зарарни қоплашни талаб қилади. 

Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт ва савдо вазири Шайх Аҳмад бин Жасим бин Муҳаммад Ал-Таний Женевада маълум қилган.

«Қатар барча керакли жараёнларни амалга оширади ҳамда минтақавий ва халқаро судларга Доҳага нисбатан санкциялар киритган давлатларни жавобгарликка тортиш бўйича ариза билан чиқади», - деди Ал-Таний.

Мавзуга оид