Жаҳон | 08:30 / 19.07.2017
13905
1 дақиқада ўқилади

Башар Асаднинг ўғли отаси ва мамлакатдаги вазият ҳақида гапирди

Фото: Reuters

Сурия президенти Башар Асадни “диктатор” деб атаётган кишилар, бу давлатдаги ҳақиқий вазиятдан бехабар. Бу ҳақда Сурия президентининг 15 ёшли ўғли Ҳофиз Асад O Globo нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sky News.

Асаднинг ўғли Рио-де-Жанейро шаҳрига Сурия делегацияси таркибида Халқаро математика олимпиадасига келган.

“Отам қандай эканини мен биламан. У ҳақда кишилар турли гапларни айтишади. Кўп вазиятларда салбий фикрлар узоқни кўра билмаганлар томонидан билдирилади. Бироқ, улар айтаётган нарсалар ҳақиқий ҳолатга тўғри келмайди”, - дея маълум қилди Ҳофиз Асад.

Унинг сўзларига кўра, у ҳам мамлакатида рўй бераётган даҳшатларни кўришга мажбурдир.

“Халқ ва ҳукумат мамлакатни босиб олмоқчи бўлган босқинчилар билан курашда якдил”, - дея қўшимча қилиб ўтган Сурия президентининг ўғли.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид