Жамият | 17:25 / 19.07.2017
25092
1 дақиқада ўқилади

Биологлар помидорни саратоннинг «кушандаси» деб аташмоқда

Америкалик биологлар навбатдаги тадқиқоти мобайнида қизил помидорлар инсон организми учун фойдали озиқ-овқат маҳсулот эканлигининг исботини топишди, деб ёзади Global Science.

Помидорлар таркибидаги антиоксидантлар онкология касалликларнинг профилактикасига хизмат қилади, дейишмоқда олимлар. Бу хулосага улар аввал сичқонлар, кейинчалик ёш инсонларни жалб қилиб ўтказилган кўп йиллик тадқиқот тажрибаси асосида келишган.

Бундай маҳсулотларни истеъмол қилишдан сўнг организмда юз берган ижобий ўзгаришлар динамикаси олимлар томонидан илгари сурилган фаразни тўлиқ тасдиқлайди.

Олимлар организмга салбий омиллар таъсирини батамом камайтириш учун ҳар куни кўп миқдорда помидор ейишни тавсия этишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, кунига бир дона помидор ейиш онкологик касалликларга сабаб бўлувчи саратон ҳужайраларининг пайдо бўлиш хавфини анчага камайтиради.

Мавзуга оид