Жаҳон | 18:44 / 19.07.2017
10246
1 дақиқада ўқилади

Қатарга турк ҳарбийларининг олтинчи гуруҳи етиб келди

Қатардаги Туркиянинг ҳарбий базасига турк ҳарбий хизматчиларининг олтинчи гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Қатар мудофаа вазирлиги Туркия қуролли кучлари ходимлари Доҳага етиб келганини тасдиқлаган.

Мудофаа маҳкамасидан таъкидланишича, Доҳа ва Анқара мудофаа соҳаси, шунингдек, терроризм ҳамда экстремизм билан курашдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш бўйича фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Қатарда Туркия қуролли кучлари контингентини жойлаштириш бўйича келишув 2015 йилнинг 15 июнь куни кучга кирган.

Мавзуга оид