Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида калта юбкаси учун ҳибсга олинган қиз озодликка чиқарилди
Фото: AP Photo / Hassan Ammar
Саудия Арабистони полицияси 18 июль куни “очиқ-сочиқ” юргани учун ҳибсга олинган қизни озодликка чиқарди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Олти сониялик виделавҳа 17 июлда турли ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган эди. Twitter микроблоглар тармоғида қизни қўллаб-қувватлаш бўйича турли хештеглар пайдо бўлди. Саудия Арабистони аёллари танасини тўлиқ ёпиб турувчи кенг либослар кийишлари керак.
Агентликнинг хабар қилишича, қизни бир неча соат сўроқ қилишганидан кейин, ҳеч қандай айблов эълон қилмасдан қўйиб юборишган. Таъкидланишича, видеолавҳа қизнинг розилигисиз интернет тармоғига қўйиб юборилган.
Мавзуга оид
07:26 / 03.12.2025
Саудиядаги улкан «Мукааб» пойдевори сунъий йўлдошдан қайд этилди
14:02 / 02.12.2025
РФ ва Саудия Арабистони визани бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолади
12:55 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўрта тиббиёт ходимларини ишга жойлаштириш бўйича келишув имзолади
19:00 / 29.11.2025