Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги 10 мартдан бошлаб маҳаллий ва хорижий авиакомпанияларга Саудия Арабистони ва БАА билан икки томонлама авиақатновларни тиклашга рухсат берди.
Фото: Kun.uz
Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ҳудудидан БАА ва Саудия Арабистонига икки томонлама йўловчи ташишни ташкил этишга 10 мартдан бошлаб рухсат берди. Бу ҳақда Ўзбекистонда фаолият юритувчи миллий ва хорижий авиакомпанияларга юборилган хатда айтилади. Kun.uz ушбу хат нусхаси билан танишиб чиқди.
Хатда таъкидланишича, Саудия Арабистонига амалга оширилаётган парвозларда, умра мавсуми ниҳоясига етаётганлиги ва «Ҳаж-2026» мавсумидан олдин барча «Умра» зиёратчилари Саудия Арабистонидан чиқиб кетиши шартлиги инобатга олиниши лозим.
Парвозларни ташкил этишда парвозлар хавфсизлиги талаблари, халқаро ҳаво ташувлари бўйича амалдаги қоидалар, шунингдек Саудия Арабистони ва БАА ваколатли органлари томонидан белгиланган талаб ва тартибларга қатъий риоя этилиши таъминланиши белгиланган.
Яқин Шарқда ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари 1 март кунидан вақтинча кечиктирилган эди.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026