АҚШда россиялик хакер 5 йилга қамалди
АҚШнинг Атланта шаҳридаги суд россиялик хакер Марк Вартанянни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У зарарли дастурларни яратишда айбланганди.
Марк Вартанян Citadel дастурини ишлаб чиқишда иштирок этган. Жиноятчилар бу дастур ёрдамида компьютерлар ҳамда шахсий банк ҳисобларига киришган. Муаллифлар сервисни рус тилидаги ёпиқ форумларда сотишган.
Вартанян ўз айбини тўла тан олди. Ҳукмни эълон қилишда, у 2014 йилдан бери қамоқда сақланаётгани ҳам ҳисобга олинди. Марк аввалига Украинада истиқомат қилган, кейин эса Норвегияга кўчиб ўтган.
Вартанян ҳибсга олинганидан сўнг ўз айбини рад этди, бироқ 2017 йилнинг мартида тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди ҳамда ўз ҳаракатлари учун кечирим сўради.
Россиялик дастурчи жорий йилнинг баҳорида Норвегиядан АҚШга экстрадиция қилинганди.
Мавзуга оид
17:45
Прокурорликдан вице-президентликка қадар. Камала Ҳаррис ким?
15:30
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
10:48
АҚШ иқтисодиёти ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва яхшироқ. Сиёсий қарорлар буни барбод қилиши мумкинми?
10:30