18:30 / 20.07.2017
5624

Қозоғистонда давлат хизматчилари маошини 50 фоизга ошириб беришлари мумкин 

Қозоғистон давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши кураш агентлиги давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлашнинг янги тизимини жорий этмоқда, унда маошни 50 фоизга қадар кўпайтириш мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.

«Давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлашнинг янги тизими уларнинг маошларини 50 фоизга ошириши мумкин», - дея хабар берди агентлик раисининг ўринбосари Ойгул Шоимова.

Янги тизим икки қисмдан иборат бўлади: доимий ва ўзгарувчан.

Биринчиси эгаллаб турган лавозимга боғлиқ бўлади. Ўзгарувчани эса қилинган ишга қараб бонуслар қўшишни назарда тутади. Дастлабки лойиҳага кўра, бонуслар йилда бир маротаба давлат хизматчиси фаолиятини баҳолаш асосида тўланади.

Бонуслар ҳаммаси бўлиб 4 синфга бўлинади: “ажойиб”, “самарали”, “қаноатлантирувчи” ва “самарасиз”. Шоимованинг сўзларига кўра, бонусларни “ажойиб” ва “самарали” ходимлар олиши режалаштирилмоқда.

Top