Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланган шахс ушланди
Сирдарё вилояти ИИБга ариза билан Элбек Қосимов (жабрланувчиларнинг исм-фамилиялари ўзгартирилган) ва Шерзод Алиев мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Сирдарё вилояти ИИБ.
Улар ўз аризаларида 2016 йил 2 июль куни Нуриддин Исмоилов уларга Қозоғистон Республикасида қурилиш ишлари борлигини айтиб, уларни алдаб Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилояти, Шаян шаҳрига олиб бориб, у ерда “Эрдўст” исмли номаълум шахсга сотиб юборганлигини маълум қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, тўпланган ҳужжатларга асосан, 18 июль куни Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан Н.Исмоиловга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:50 / 07.07.2026
59 мамлакатда одам савдоси тармоқларига зарба берилди
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026