Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи, адиб Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган «Халқимизнинг оташ қалб фарзанди» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирга вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов ҳамда Шароф Рашидовнинг катта фарзанди, кимёгар олима, Ўзбекистон фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сайёра Рашидова ҳамда унинг яқин қариндошлари, вилоят ва туман жамоатчилиги вакиллари таклиф этилди.
Тадбир аввалида Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги биноси олдида тантанали равишда Шароф Рашидов бюстининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчилари буюк адиб ёдгорлигига ўзларининг чексиз ҳурматларини намойиш этишди ва бюст пойига гуллар қўйишди.
Шундан сўнг туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан қатор таниқли ёзувчи ижодкорлар иштирокида илмий амалий конференция бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024