Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда масжид олдида қолдирилган машиналарга ўғирликка тушган шахс ушланди
Андижон шаҳар "Тўклик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро 1997 йилда туғилган А.Л шаҳарнинг Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Имоми Аъзам” жомъе масжиди олдида қаровсиз қолдирилган иккита автомашина эшигини ўткир тиғли жисм билан очиб, ўғирликка тушган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Яъни, Хўжаобод туманида яшовчи Х.З га тегишли Damas автомашинаси салонидан 300 000 сўм пуллари ва Samsung русумли телефон аппаратини, шу туманда яшовчи С.А нинг Nexia автомашинаси салонида бўлган 1 000 000 сўм пуллари ва Samsung русумли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида А.Л дан ашёвий далил сифатида телефон аппаратлари олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 13.01.2026
“Аввалига ўлдиришади деб қўрқдим, кейин ўрганиб қолдим” – Уйчида ўғирлаб кетилиб, 4 кун ушлаб турилган йигит ҳикояси
17:10 / 08.01.2026
2025 йил Ўзбекистонда 3 та масжид ва 1 та черков рўйхатдан ўтказилди
17:24 / 01.01.2026
Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади
23:01 / 24.12.2025