Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда либерал-демократларнинг янги етакчиси маълум, у ЕИдан чиқишга қарши
Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон маъмуриятида бизнес, инновациялар ва профессионал кўникмалар бўйича собиқ вазир сэр Винс Кейбл “Либерал демократлар” партиясининг янги етакчисига айланди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берган.
74 ёшли сиёсатчи бу лавозимни ҳеч қандай рақобатсиз эгаллади, сабаби либерал демократлардан ҳеч ким партия раҳбари учун ўз номзодини қўймади.
14 июнь куни либерал демократларнинг аввалги етакчиси Тим Фаррон истеъфога чиққанди. У сиёсий куч раҳбари сифатидаги функцияларини ўз диний қарашлари билан уйғунлаштира олмаган.
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига қарши бўлган Кейблнинг ўзига хос ғалабаси – аввалдан маълум эди, сабаби айнан у бу партиядан вакиллар Палатасидаги депутатлар орасида энг катта нуфузга эга. 2010 йилда Кейбл Лондоннинг Туикенем сайлов округида мамлакатдаги энг яхши натижани қайд этганди, бироқ 5 йилдан сўнг, либерал демократлар обрўсининг тушиши фонида қуйи палатага сайлана олмади, бу эса ўзига хос сиёсий сенсацияга айланди.
Кейбл 2006-2010 йиллар давомида ўз партияси етакчисининг ўринбосари бўлган. 2010 йилда у коалицион консерваторлар ва либерал-демократлар ҳукуматини ташкил этишда катта ўрин тутди ҳамда беш йиллик муддатга (2010-2015 йиллар) энг муҳим вазирлик лавозимларидан бирини эгаллади.
“Либерал демократлар” кўп йиллар давомида мамлакатдаги учинчи сиёсий куч бўлиб келган. 2005 йилги умумий сайловларда улар вакиллар палатасида 62, 2010 йилда эса – 57 ўринни қўлга киритишган. Бироқ 2015 йилги сайловлар улар учун катта муваффақиятсизлик билан якун топди: партия парламентнинг қуйи палатасига атиги саккиз вакилини кирита олди. 2017 йилги сайловлар натижаларига кўра, либерал демократлар вакиллар палатасида 12 ўринга эга бўлди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026