11:47 / 21.07.2017
8451

Кўп қаватли уйларнинг йўлагида талончилик қилувчи шахс ушланди

Иллюстратив фото

2017 йил 10 июль куни Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс кўп қаватли уй йўлагида фуқаро Н.нинг бўйнида бўлган баҳоси 3 млн 200 минг сўмлик тилла занжирини талончилик йўли билан эгаллаган. Жабрланувчининг мурожаатидан сўнг, ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ Тергов бўлими Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик, яъни ўзганинг мулкини соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам талончилик жиноятлари содир қилганлиги учун бир неча маротаба судланган Адилов Ҳикматулла Ҳамидуллаевич содир қилганлиги аниқланиб, қўлга олинди. 

Ҳозирда Адиловга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат қилиб, кимда-ким мазкур шахсдан жабр кўрган бўлса, 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиш ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишни сўрайди. 

Top