Сара Сандерс Оқ уй матбуот котиблигига тайинланди
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй маъмуриятининг истеъфога чиққан матбуот хизмати раҳбари Шон Спайсер ўрнига унинг собиқ ўринбосари Сара Сандерсни тайинлади. Сандерс Трампнинг матбуот котиби лавозимини ҳам эгаллайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Оқ уй баёнотига таянган ҳолда.
"Президент Дональд Трамп Сара Сандерсни Оқ уй матбуот котиби лавозимига кўтармоқда. У президентнинг асосий матбуот котиби ва Оқ уй матбуот хизмати раҳбари вазифаларини мужассамлаштиради", — дейилади баёнотда.
Трамп 21 июль куни Шон Спайсер истеъфосини қабул қилган эди. Спайсернинг лавозимидан истеъфо беришига президентнинг Оқ уй коммуникациялар бўйича директори лавозимига Энтони Скарамуччини тайинлагани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
23:13 / 13.07.2023
Оқ уйда топилган кокаиннинг эгаси аниқланмади
13:52 / 07.07.2023
Оқ уй Украина бўйича норасмий музокаралар ўтказилганини тасдиқлади
11:04 / 25.03.2023
Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди
17:55 / 07.07.2022