17:00 / 22.07.2017
13537

Тошкент вилоятида безорилик қилган аёллар ушланди

Халқимизда азалдан оилада ўғил бола дунёга келса, авлод давомчиси дея хурсанд бўлиб, уни ёш ниҳол каби парваришлайди, унга оқу-қорани таниб, ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳаракат қилади. Қиз болани эса назокат ва гўзаллик тимсоли сифатида тарбиялашади. Айнан шу тарбия жараёнида бирор хатоликка йўл қўйилса ёки ёш новдага нотўғри ишлов берилса, у албатта салбий оқибатларни юзага келтиради.

Аслида ҳар бир ҳуқуқбузарликларнинг, содир этилаётган жиноятларнинг туб моҳиятида бекорчилик, кўча-кўйда бемақсад-бемазмун сандироқлаб юришлар сабаб бўлади. Қуйидаги ҳолатлар ҳам айнан шунинг оқибатида юзага келган.

Тошкент вилояти ИИБнинг хабар қилишича, Янгийўл туманида жорий йилнинг 10 июль куни соат 15:30 да Ўртачирчиқ туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Э.Н. Ангрен шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган М.С. ва Юқоричирчиқ туманида яшовчи 1984 йилда туғилган М.Ж.лар Янгийўл шаҳар ҳудудида жойлашган «Фартуна» кафеси олдида жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, олдидан таниши бўлган Сурхандарё вилоятида яшовчи1985 йилда туғилган Ш.П.ни хақоратлаб, уриб унга тан жароҳати етказган.

Шунингдек, Бўка туманида жорий йилнинг 13 июнь куни соат 22.00 ларда 1994 йилда туғилган И.С. уйи олдида жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, таниши 1990 йилда туғилган Б.Х.ни хақоратлаб, уриб унга тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top