Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон бош вазири ўринбосарининг уйи ёнида кучли портлаш юз берди
Фото: Twitter/@TOLOnews
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг туманларидан бирида автомобилда ҳаракатланган худкуш террорчи ўзини ўзи портлатди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Полициянинг сўзларига кўра, ҳодиса натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Ўз навбатида TOLONews телеканалининг твиттерда хабар беришича, портлаш Афғонистон бош вазирининг иккинчи ўринбосари Муҳаммад Муҳақиқнинг уйига яқин ерда рўй берган.
Аввалроқ “Толибон” етакчисининг ўғли ҳарбийларга ҳужум чоғида ўзини ўзи портлатгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:30 / 23.04.2026
Афғонистон гиёҳванд моддалардан тозаланади – вазир ўринбосари жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорликка чақирди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
21:04 / 09.04.2026