Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МАК Гуанчжоу йўналиши бўйича юк авиақатновини йўлга қўяди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри аэропортига янги юк йўналишини очиш бўйича иш олиб бормоқда.
Авиакомпания маълумотига кўра, айни дамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тижорат Департаментининг юк ташувлари Бошқармаси мутахассислари маълумотлар йиғишмоқда ҳамда Гуанчжоуга амалга ошириладиган юк рейслари иқтисодий самарадорлигини баҳоламоқда.
Шунингдек, етиб бориш манзил аэропортида слотлар олиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Боинг-767-300ER юк самолётлари Навоий шаҳри аэропорти орқали парвоз қилиши жадвали ишлаб чиқилмоқда.
Янги юк авиақатновининг очилиши «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиаташувчисига нафақат «Навоий» халқаро аэропорти парвозлар географиясини кенгайтириш, балки Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги бизнес-шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
08:49 / 29.05.2026
Ўзбекистон ва Хитойни боғловчи янги авиайўналиш очилди
12:51 / 18.05.2026
Тошкент — Гуанчжоу рейси чақмоқ уриши сабабли кечикди
10:22 / 18.02.2026
Туман сабаб Гуанчжоу—Тошкент рейси Самарқандга йўналтирилди
17:03 / 20.01.2025