11:02 / 25.07.2017
6068

БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Мисрни Қатар билан музокараларга киришиш ҳамда дипломатик инқироздан чиқиш йўлларини топишга чақирди. Бу ҳақда бош котиб расмий вакилининг ўринбосари Фархон Ҳақ маълум қилди. 

«Бош котиб Қатар амирининг мулоқотга чақирганини олқишлайди. Аввалроқ Саудия Арабистони, Миср, БАА ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирлари томонидан маълум қилинган олти принципга мувофиқ, бу баёнотлар томонлар можарони ўзаро муроса орқали ҳал этишга тайёрликларини кўрсатади», - деди у.

Ҳақнинг сўзларига кўра, БМТ раҳбари Кувайтнинг минтақавий можарога ечим топиш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатларига юқори баҳо бермоқда ва улар давом эттирилишига умид қилмоқда. 

Top