Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲда терроризмга алоқадор шахслар рўйхати тузилади
МДҲ мамлакатлари террорчилик фаолиятига дахлдор бўлган шахсларнинг маълумотларини алмашади ва умумий маълумотлар базасини ташкил этади. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги молиявий разведка давлат хизмати ташкилий-ҳуқуқий бўлими мудири Чингиз Кененбаев журналистларга маълум қилди.
25-26 июль кунлари МДҲнинг Минскдаги Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуроллари тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича келишувнинг экспертлик муҳокамаси бўлади.
"Биз МДҲ ҳудудида террорчилик жиноятига қарши курашга доир саъй ҳаракатларимизни бирлаштира олишимиз учун давлатлар террорчилар рўйхатини тан олиши мумкинлигини эътиборга олдик, яъни бирлашган рўйхатлар бўлади", - деган Кененбаев.
Унинг айтишича, "агар экспертлар кенгаши шартнома лойиҳасини маъқулласа, МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг ноябрь ойидаги йиғилишида у имзоланади".
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
13:33 / 12.03.2026