Жаҳон | 09:25 / 25.07.2017
7749
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Сурия қамоқхонасига коалиция кучлари зарба бериши оқибатида қурбонлар бор

Фото: Reuters

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Раққа шаҳридаги қамоқхона биносига зарба берди. Унда ИШИД томонидан қўлга олиниб, гаровда сақланаётган тинч аҳоли вакиллари бўлган. Sham FM радиостанцияси хабарига кўра, авиазарба оқибатида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, яраланганлар сонига ойдинлик киритилмоқда. 

Коалиция ҲҲК "Сурия демократик кучлари"ни ташкил этган араб-курд бўлинмаларини қўллаб-қувватлайди. Улар Раққа кўчаларида жанг олиб боришади. Экстремистлар эса тинч аҳоли вакилларидан тирик қалқон сифатида фойдаланишмоқда. 

Мавзуга оид