Покистонда одам савдоси қурбонига айланган икки аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Покистонга ишлаш мақсадида борган ва одам савдосининг қурбонига айланган икки нафар ўзбекистонлик аёл 20 июль куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Лаҳор-Тошкент рейси билан ватанга қайтарилди.
«Улар яқиндагина воқеа жойидан қочиб, Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасига мурожаат қилишга муваффақ бўлди», деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Покистон Ички ишлар вазирлиги ва Тергов бўйича федерал бюроси кўмагида кириш ва чиқиш қоидаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилмасдан ватанга қайтишлари бўйича тезкор чоралар кўрилган.
Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси фуқароларни чет элга чиқишдан олдин хорижий давлатнинг тегишли қонунчилигини эътибор билан ўрганишга ҳамда қатъиян қонун доирасида ҳаракат қилган ҳолда иш қидиришга ва огоҳ бўлишга чақирди.
Мавзуга оид
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
14:34 / 06.10.2024
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
21:12 / 22.09.2024