Афғонистонда “Толибон” жангарилари ҳарбий базага ҳужум қилди, қурбонлар кўп
Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги ҳарбий базага толибларнинг ҳужум уюштириши оқибатида камида 40 нафар куч тузилмаси ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolo News телеканали манбага асосан хабар қилмоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, ҳужум Хакрез аҳоли пунктида сешанба куни кечқурун юз берган, ҳарбийлар ва жангарилар ўртасидаги тўқнашув беш соат давом этган.
Телеканалнинг таъкидлашича, ҳукумат ҳодиса ҳақидаги маълумотга расмий изоҳ бермаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият сўнгги ойларда жуда кескинлашди. Аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудларни қўлга киритган “Толибон” радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум бошлади. Шунингдек, мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳи таъсири ҳам ошган.
Аввалроқ Кобулда рўй берган портлаш оқибатида 35 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:01 / 29.10.2024
Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
23:27 / 27.10.2024
ОАВ: «Толибон» аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади
19:13 / 23.10.2024