15:00 / 26.07.2017
18169

Шомуродов «Бунёдкор»дан бесўроқ «Ростов»га кетиб қолган

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Бунёдкор» клубидан сўрамасдан туриб Россия клуби билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда тошкентликлар бош директори Мурод Алиев маълум қилган.

«Элдор Шомуродов биз билан маслаҳатлашмасдан «Ростов» билан шартнома имзолаб бўлган экан. Бизга «Ростов» унинг трансфери бўйича алоқага чиққанида Шомуродов аллақачон шартномага қўл қўйиб бўлганини айтишди», - дея Алиевдан иқтибос келтиради Offsayd.Uz.

Эслатиб ўтамиз, шу ойда Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Шомуродов «Ростов» клубига кўчиб ўтган эди.

Top