13:09 / 27.07.2017
12730

Тимошенко: «Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш Киев учун шармандалик»

«Батькившина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко Грузия собиқ президенти, Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарорга қарши чиқди. Бу ҳақда сиёсий ташкилот сайтида хабар берилган.

«Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилиш – бу ёмон сиёсат бўлиб, уни президент Пётр Порошенко бошчилигидаги амалдаги ҳокимият ўз рақибларига нисбатан амалга оширмоқда», - дея таъкидлаб ўтди у.

Тимошенконинг фикрича, Украина президенти Пётр Порошенкода битта мақсад бор – ҳокимият тепасида барча йўл билан қолиш.

Унинг қайд этишича, Порошенко «ўз атрофи ва иттифоқчилари ўртасида» коррупция билан курашиш ўрнига, Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиб «Украина президенти ва бутун давлатнинг обрўсини туширмоқда». 

Тимошенконинг таъкидлашича, давлат раҳбарининг ўзини бундай тутиши «Украинани бутун жаҳон кўз олдида шарманда қилмоқда ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тегишли тарзда баҳоланиши лозим».

Top