Жамият | 15:28 / 28.07.2017
8496
1 дақиқада ўқилади

26 июль куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари 

2017 йилнинг 26 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 26 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2696 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 646 тасини қўпол турдаги, 29 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 26 июль куни жами 1561 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 1037 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 524 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

 

Мавзуга оид